Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкларда хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди

Янгиланган сана:  29 Ноя 2021, 12:50
29 Ноя 2021

Жорий йилнинг 24-26 ноябрь кунлари Марказий банкда “Банкларда хавфсизликни таъминлаш ва ахборот муҳофазасини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларининг тўлов тизимлари ва хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш йўналишидаги ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизликнинг олдини олиш юзасидан Марказий банк томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Киберхавфсизлик инцидентлари ва таҳдидларини аниқлаш, оқибатларидан ўз вақтида аҳолини хабардор қилиш, ҳамда уларнинг олдини олиш борасида CERT хизматларининг роли, шунингдек, ижтимоий инжинирингни қўллаган ҳолда юз бераётган молиявий фирибгарлик ҳолатлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, банклар ва уларнинг филиалларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан муҳофаза этишни ташкил этиш тартиби, банкларда хавфсизлик техник-воситаларини ўрнатиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш бўйича Марказий банк томонидан белгиланган талаблар ижросига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–3945-сонли қарори;

  • Ўзбекистон Республикасидаги тўлов тизимларининг ривожланиш йўналишлари;

  • Хўжалик субъектларининг банклараро тўловларини 24/7 режимида амалга ошириш имконини берадиган Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими;

  • QR-online фаолияти;

  • Электрон пуллар муомаласини ташкил этиш;

  • Рақамли иқтисодиётнинг муҳим йўналиши ҳисобланган масофавий банк хизматларини, жумладан, интернет-банкинг ва мобил-банкинг каби замонавий технологияларни ривожлантириш ва оммабоплигини янада ошириш;

  • Маҳаллий тўлов тизимларининг халқаро VISA, Маstercard, UnionPay ва МИР халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро интеграцияси;

  • Аҳоли учун муомалага чиқарилган HUMO контактсиз банк карталаридан фойдаланиш NFC технологияси асосида тўловларни қабул қилиш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминалларидан самарасиз фойдаланилаётган субъектлар билан ишлашни ташкил этиш;

  • Контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш доирасида мобил иловага (смартфонга) ўрнатилган “Humo Pay” дастури орқали банк картаси ҳамда электрон ҳамёндаги маблағлардан савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида контактсиз тўловларни амалга ошириш хизматини татбиқ этиш каби мавзуларда ҳам тушунтиришлар берилди.


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X