Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди

Янгиланган сана:  10 Янв 2022, 11:45
10 Янв 2022
Марказий банк бошқаруви томонидан тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятида жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш билан боғлиқ муносабатларда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди. 

Унда молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар учун:

 
  • кредит шартномасини имзолашдан олдин, имзолаш вақтида ва ундан кейин маълумотларни аниқ ва тўлиқ тарзда ошкор қилиш;
  •  мижозларга ахлоқий ва адолатли муносабатда бўлиш;
  •  хатоларни самарали тузатиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш бўйича мурожаат қилиш механизмларини таъминлаш билан боғлиқ асосий ёндашувлар мавжуд.


Масъулиятли кредитлаш тамойиллари қарз олувчининг истеъмол кредити ва микроқарз олишда оқилона ва асосли қарор қабул қилиши учун кредиторга кўрсатилаётган кредит ва микроқарз хизматларига доир маълумотларни шаффоф тарзда қарз олувчига тақдим этиш масъулиятини юклайди.

Масъулиятли кредитлаш тамойилларининг қабул қилиниши тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кредитлар ажратишда қарз олувчиларга адолатсиз ва оғир шартларни белгилашга ёки уларнинг қарз юкини купайишини олдини олишга хизмат қилади.

USD = 10887.87
+27.73
EUR = 11131.76
-50.93
RUB = 168.84
-17.04
GBP = 12997.94
-68.98
JPY = 80.46
+0.51
CHF = 11218.83
-34.03
CNY = 1623.99
+4.45
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X