Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

ЕТТБ экспертлари Ўзбекистонда пул бозорининг ривожланишини муҳокама қилдилар

Янгиланган сана: 25 Фев 2022, 20:37
25 Фев 2022
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ғазначилик директори Аксел ван Недервен бошчилигидаги делегацияси Марказий банкка ташриф буюриб, регулятор раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар Марказий банк ва ЕТТБ вакилларидан иборат бўлган пул бозорини ривожлантиришда ҳамкорлик қилаётган ишчи гуруҳ фаолиятини муҳокама қилдилар.

Марказий банк раҳбарияти ЕТТБ томонидан ликвидликни прогнозлаш ва бошқариш бўйича кўрсатилган техник ёрдам регуляторнинг ушбу соҳадаги фаолиятини яхшилаганини таъкидлади.

Томонлар амалга оширилаётган пул-кредит операциялари самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашдилар ва  икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини белгилаб олдилар.


USD = 11952.10
+36.46
EUR = 13779.58
+30.12
RUB = 145.21
-0.98
GBP = 16066.01
+31.13
JPY = 75.47
-0.01
CHF = 14748.40
+28.65
CNY = 1771.31
+5.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X