Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда

Янгиланган сана:  13 Апр 2022, 17:05
13 Апр 2022
“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” ўқув лойиҳасини амалга ошириш доирасида Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Халқ таълими вазирлиги вилоят бошқармаси, “Халқ банки” АТБ, “Ҳамкорбанк” АТБ, “Трастбанк” ХАБ ва “Капиталбанк” АТБ билан ҳамкорликда 18 та умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқитувчилари учун амалий тренинг ўтказилди.

Белгиланган вазифаларга мувофиқ ўқитувчилар ўз мактабларида мустақил равишда молиявий саводхонлик дарсларини ўтказишлари ва “Нима учун банкларда жамғармаларни сақлаш хавфсиз ва фойдали?”  мавзусида видеороликларини юбориб танловда қатнашишлари мумкин.

Ўз навбатида, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида “Асакабанк” АК, Қашқадарё вилоятида “Ипак йўли” АИТБ, Тошкент вилоятида “Ипотека-банк” АТИБ, Навоий вилоятида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан ўқитувчилар учун шу каби тренинглар ва бошланғич синф ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича жамғарма, банк карталари ва молиявий хавфсизликнинг асосий қоидаларига бағишланган очиқ дарслар ўтказилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X