Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредитлашда мижозларни идентификациялашга доир семинар ўтказилди

Янгиланган сана:  20 Апр 2022, 14:04
20 Апр 2022
Марказий банкда рискларни бошқариш бўйича эксперт, «BFC Consulting» консалтинг компанияси тренери Шавкат Абдураимжонов иштирокида кредит беришда мижозларни ўрганиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Марказий банк ва тижорат банкларининг 80 дан ортиқ ходимлари иштирок этишди.

Семинарда кредит операцияларида фирибгарлик тушунчаси билан боғлиқ кенг кўламли масалалар, шу жумладан, қарз олувчиларни визуал текшириш усуллари, фирибгарлик фактларини аниқлашда ходимларнинг жонкуярлигини ошириш ва қарз олувчиларни телефон орқали самарали текшириш масалалари кўриб чиқилди. Халқаро эксперт ўз амалий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, эҳтимолий фирибгарлик операцияларининг белгилари ва уларни аниқлаш усуллари хусусида сўзлаб берди.

Семинар якунларига кўра, тижорат банклари ходимлари мижозлар орасида фирибгарликнинг олдини олиш кўникмаларига эга бўлдилар. Бу эса келгусида қабул қилинадиган қарорларни тизимли текшириш асносида андеррайтинг ишлари яхшиланишига олиб келади ва берилган кредитларни пост-текшириш орқали дастлабки фирибгарлик операцияларини олдиндан аниқлаш имконини беради.

USD = 10887.87
+27.73
EUR = 11131.76
-50.93
RUB = 168.84
-17.04
GBP = 12997.94
-68.98
JPY = 80.46
+0.51
CHF = 11218.83
-34.03
CNY = 1623.99
+4.45
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X