Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Қонун мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган семинар ўтказилди

Янгиланган сана:  7 Май 2022, 18:03
7 Май 2022
“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни билан микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти – бир сўз билан айтганда, нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тартибга солиниши белгиланган. Уларнинг фаолиятида бир нечта қонуний меъёрлар киритилиши билан бирга, қатор эркинлик ва имкониятлар берилиши ҳам кўзда тутилган.

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ташкил этилган семинар айни шу масалани масъул раҳбарлар ва соҳа ходимларига тушунтиришлар беришга бағишланди.

Семинарда қонунга кўра кимлар нобанк кредит ташкилотининг муассислари ва иштирокчилари бўлиши мумкинлиги хусусида маълумотлар тақдим этилди. 

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга кўрсатиладиган кредитлар, лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Марказий банк мутахассисларидан батафсил жавоблар олишди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X