Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  17 Май 2022, 17:54
17 Май 2022
Марказий банкда Жаҳон банки вакиллари билан ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш (DPO – Development Policy Operation) дастури доирасида учрашув ташкил этилди.

Музокаралар давомида томонлар пул-кредит сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, банкни тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда Марказий банк фаолиятини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари янги таҳрирда қабул қилинганидан сўнг амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди. Таъкидланганидек, ушбу ўзгаришларнинг асосий мақсади келгусида хусусий секторнинг ўсишига кўмаклашадиган банк тизимини ривожлантиришдир.

Ўз навбатида, Жаҳон банки вакиллари Марказий банк раҳбариятига самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X