Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Миллий валюта “Сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

Янгиланган сана:  6 Июн 2022, 09:25
3 Июн 2022
Миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов икки босқичда ўтказилди.

Саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди:

саралаш – ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш (ишлаб чиқилган элементлар бўйича тўлиқ маълумотларни ва аҳамиятини акс эттирувчи концепция; имзоланган ариза; юборилган аризада барча ҳужжатларнинг илова қилинганлиги).

Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.

  • Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. Натижада 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади: 
  • ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;
  • универсаллик;
  • осон таниб олиниши;
  • рамзий ва фарқли жиҳатлари;
  • сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги. 
Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.

Ғолибни табриклаймиз! Тақдирлаш маросими санаси бўйича маълумот ғолибга шахсан эълон қилинади. Барчага иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз!

Маълумот учун: кенг жамоатчиликни пул бирлиги рамзини яратишга жалб қилиш мақсадида Марказий банк томонидан Миллий валюта “Сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича танлов жорий йилнинг 8 февралидан 31 мартига қадар ўтказилди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танловга юборилган аризаларнинг умумий сони 17 мингдан ортиқни ташкил этди.

USD = 10911.01
-11.02
EUR = 11237.25
-51.76
RUB = 178.94
-1.37
GBP = 13253.60
-95.31
JPY = 81.75
-0.63
CHF = 11579.13
-31.4
CNY = 1618.96
-1.64
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X