Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредити юзасидан фуқаролар мурожаати жойига бориб ўрганилди

Янгиланган сана:  10 Июн 2022, 17:42
10 Июн 2022
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Ибрат” МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номидан кўп қаватли арзон уй-жойлар учун ажратилган ипотека кредити бўйича тижорат банки томонидан шартнома шартларига амал қилинмаётганлиги юзасидан Марказий банкка мурожаат келиб тушди.

Мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ҳамда тижорат банки масъуллари мурожаатчилар истиқомат қилаётган маҳаллага бориб, улар билан суҳбатлашишди.

Учрашув давомида фуқароларнинг кредит шартномаси шартлари юзасидан билдирилган фикр ва эътирозлари тингланди. Дастлабки ўрганишда фуқароларда кредит шартномаларининг нусхаси йўқлиги, кредитга фоиз ҳисоблаш тартибидан ҳамда кредит шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларидан тўлиқ хабардор эмасликлари маълум бўлди. Уларга бу хусусида батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мазкур мурожаатнинг қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X