2022 йил 19 июнь куни республика ишчи гуруҳи томонидан, шу жумладан, Марказий банк раиси ўринбосари иштирокида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ҳамда Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида кўтарилган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди ҳамда уларни бажариш муддатлари белгиланди. Шу билан бирга, имтиёзли кредитлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқ билан мулоқотнинг якуний натижаларига кўра, кредитлар, банк карталари ва бошқа банк хизматларига доир масалалар ҳал қилинди.
Каттақўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди
Янгиланган сана:
22 Июн 2022, 09:10