Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар юзасидан қонуний чора кўрилди

Янгиланган сана:  29 Июн 2022, 14:02
29 Июн 2022
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан ижтимоий тармоқлардаги хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиниб, уларда кўтарилаётган банк истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига оид масалаларни қонуний ҳал этилиши бўйича зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг иккинчи чорагида, фуқаро М.Ю. томонидан омонатга қўйилган пул маблағига фоизлар нотўғри ҳисобланганлиги; фуқаро В.О.нинг омонатга қўйган пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги; “Ёз ифори” номли омонат шартларига кўра исталганча қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд бўлса-да, фуқаро А.А. номига расмийлаштирилган омонатга қўшимча маблағ қабул қилинмаганлиги; фуқаро Д.Б. томонидан банк мобил иловаси орқали ўтказилган пул маблағи унинг омонат ҳисоб рақамига кирим бўлмаганлиги; шунингдек, кредитга кафил бўлган фуқаронинг маълумотлари нотўғри киритилганлиги сабабли мазкур кредитга алоқаси бўлмаган фуқаро М.Ғ.га кредит маблағини тўлаш бўйича банк томонидан талабнома юборилганлиги каби  қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга хабарларда кўтарилган масалаларни ўрганиб, ўзларининг расмий коммуникация каналлари орқали муносабат билдириши юзасидан 15 та кўрсатма хатлари юборилди.

Мазкур кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

Агар Сиз кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланаётганда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X