Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

SupTech – назорат фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича дастур амалиётга татбиқ этилмоқда

Янгиланган сана:  16 Июл 2022, 15:41
16 Июл 2022
Марказий банкда назоратни амалга оширувчи таркибий бўлинмалар, молия бозори иштирокчилари, тижорат банклари вакиллари учун икки кунлик “2022-2026 йилларда SupTechни жорий қилиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича Йўл харитаси” тақдимоти бўлиб ўтди.

Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади замонавий ва юқори технологик назорат воситаларини қўллашни назарда тутувчи SupTechни мамлакатимизда босқичма-босқич жорий этишдан иборат.

SupTechнинг татбиқ этилиши Марказий банкда назорат маълумотлари сифати ва долзарблигини оширишга, уларнинг ўз вақтида тақдим этилишига, маълумотларни рақамлаштириш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда мавжуд таҳлилий салоҳиятини кенгайтиришга имконият яратади. 

Тақдимот давомида иштирокчилар SupTech доирасидаги лойиҳалар билан боғлиқ саволларига жавоб олдилар. 

Маълумот учун: SupTech – Supervisory Technology назорат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида назорат органлари томонидан технологик инновацияларни қўллаш.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X