Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  2 Авг 2022, 19:27
2 Авг 2022

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали “Фуқароларни банк картасидан пул ечиб олиниши” билан боғлиқ тарқатилаётган овозли хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Банк картасининг эгасига, унинг рўйхатдан ўтган телефон рақамига СМС орқали юборилган бир марталик тасдиқловчи кодни киритмасдан туриб мобил иловадан рўйхатдан ўтиш ёки картани мобил иловага бириктириш мумкин эмас.

Банк карталарининг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирги кунда етарлича чоралар кўрилган. Банк картаси тўғрисидаги маълумотлари ва унинг ПИН-кодини ишлатмасдан, уни мобил иловаларга бириктирмасдан туриб, банк картасидаги пул маблағини ечиб олиш ёки уни бошқариш имконияти йўқ. Хусусан, банк картасидан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун банк картасининг эгасига бир марталик тасдиқловчи код юборилади. Мазкур кодни белгиланган вақт оралиғида тизимга киритмасдан туриб картани мобил илова аккаунтига бириктириш мумкин эмас.

Банк карталаридан пул ечиб олиш ҳолатлари банк картасидан фойдаланишда айрим фуқароларни фирибгарларнинг алдовига ишониб, ўзига тегишли бўлган шахсий ёки карта маълумотларини ошкор этишлари натижасида кузатилмоқда.

Карта фойдаланувчилари фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун қуйидаги хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари зарур:

Банк пластик картани олгандан сўнг фақат ўзингизнинг телефон рақамингизга СМС хабарнома хизматини уланг;

СМС хабарнома орқали келган бир марталик тасдиқлаш кодини ҳеч кимга ошкор этманг. Унутманг, банк ёки тўлов ташкилотининг ходимлари ҳеч қачон сизга юборилган тасдиқлаш кодларини, картангизнинг тўлиқ рақами ва амал қилиш муддатини сўрамайди.

СМС орқали келган хабарни диққат билан ўқинг. Унда картангиз билан боғлиқ амалиёт тўғрисида маълумот ва тасдиқлаш учун код келтирилади. Ушбу кодни ҳар қандай ҳолатда бировга ошкор этманг.

Банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаларидан фойдаланганингизда мураккаб паролларни қўлланг.

Мобил иловада рўйхатдан ўтказилган аккаунтингизга кириш учун фақат ўзингизнинг қурилмангиздан фойдаланинг.

Интернет орқали товар ёки хизматларни харид қилиш учун фақат расмий, ишончли сайтлардан фойдаланинг. Агар сизга тўловни амалга ошириш ёки картангизга пул ўтказиш мақсадида ҳавола тақдим этилган бўлса, уни қайта текшириб кўринг. Таклиф этилаётган веб-саҳифанинг расмий эканлигини текширинг.

Ижтимоий тармоқлар ва турли мессенджерлар орқали сизга жўнатилган шубҳали ҳаволаларни очманг.

Сизга пул ўтказиш учун картангизнинг рақамлари ва амал қилиш муддатини ёки текшириш мақсадида код юборилганлигини маълум қилиб, уни айтишингизни сўраганларида ҳеч қандай маълумот берманг.

USD = 11004.94
-9.07
EUR = 10783.74
+108.96
RUB = 192.98
+1.18
GBP = 12278.21
+312.59
JPY = 76.19
+0.08
CHF = 11255.95
+26.33
CNY = 1548.86
+10.23
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X