Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига танлов эълон қилинади

Янгиланган сана:  6 Сен 2022, 17:00
6 Сен 2022

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендияси Тошкент шаҳрида жойлашган:

-Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети;

-Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;

-Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

-Тошкент Молия институти;

-Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

-Тошкент шаҳридаги ИНХА университети

- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4 курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабаларга танлов асосида тайинланади.

 

2022/2023 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 2022 йил 3 октябрдан тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2022 йил 6 – 9 сентябрь, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 12 сентябрь – 20 сентябрь.

Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмаларида ҳар кунлик (кунига 3 соатгача, ҳафтада кўпи билан 15 соатдан ошмаган ҳолда) амалий малака ўтайдилар.

Марказий банк стипендиясини тайинлаш учун қўйидаги мезонлар белгиланади:

ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;

(IELTS - 6.5) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади;

иқтисодиёт бўйича халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорига устуворлик берилади.

Марказий банк стипендиясига талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

маълумотнома (объективка), рангли расм;

паспорт нусхаси;

номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий давлатлар олий таълим муассасалари талабалари учун ўрнатилган тартибда фанларни ўзлаштириш бали тўғрисида маълумотнома;

номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).

Зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади.

Барча ҳужжатлар копияси (файл йиғмажилдида) талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига 2022 йил 9 сентябргача топширилади.

 

Стипендиатлар ўз ҳохишига кўра олий ўқув юртларини битирганларидан сўнг банк тизимига ишга жойлаштирилади.

Стипендиатлар бакалавриатурани тугатганидан сўнг, Марказий банкка ишга кирган тақдирда, тегишли халқаро молия институтларига тажриба алмашиш ва мутахассислик бўйича магистратура ёки PhD йўналиш бўйича ўқиш учун хорижга умумий танлов асосида юборилиши мумкин.

Боғланиш учун телефон рақамлари (71) 212-6044, 212-6065

Тўлиқ маълумот Олий таълим муассасангиз веб сайтида жойлаштирилган.

USD = 11048.28
+18.15
EUR = 10657.17
-111.55
RUB = 191.23
+2.44
GBP = 11803.98
-474.76
JPY = 76.68
-0.68
CHF = 11174.55
-70.36
CNY = 1542.11
-7.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X