Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  7 Сен 2022, 16:08
7 Сен 2022

Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “INSTANT PAYMENT SOLUTIONS” МЧЖ томонидан “PAYNET WALLET” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда АТ Халқ банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари”га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й.) кўра, жорий йилнинг 30 август куни “PAYNET WALLET” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди ва электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди.

Электрон пуллар тизими реестрининг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

USD = 11252.01
-8.48
EUR = 11879.87
+83.38
RUB = 180.51
+1.52
GBP = 13781.46
+121.36
JPY = 82.61
+0.79
CHF = 12043.25
+85.63
CNY = 1618.60
+5.65
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X