Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Валютавий фьючерс операциялари жорий этилди

Янгиланган сана:  4 Окт 2022, 19:21
4 Окт 2022

Ўзбекистон республика валюта биржасида илк бор валютавий фьючерс шартномалари билан олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконияти яратилиб, ЎзРВБ давлат қимматли қоғозлари бозори мобил иловаси ва ликвидлик провайдерлари фаолияти йўлга қўйилди.

Ички валюта бозоридаги ушбу янгилик Марказий банк ва ЎзРВБ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, ЎзРВБ мобиль иловаси ҳамда ликвидлик провайдерлари фаолиятини йўлга қўйиш” мавзусидаги тақдимотда таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбирда валютавий фьючерс шартномалари, уни жорий этишдаги аҳамиятли жиҳатлар, “UZCE mobile GB” мобиль иловасининг бозор иштирокчилари учун қулайликлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Маълумот учун: валютавий фьючерс контракти – маълум бир миқдордаги валютани (базавий актив) битим тузилган кундаги келишилган нарх бўйича келгусида аниқ бир кунда сотиш ёки сотиб олиш шартномасидир.

Валютавий фьючерс шартномаларининг жорий этилиши ўз навбатида, валюта бозорида янги турдаги инструментларнинг пайдо бўлишига ҳамда бу орқали корхоналарнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи шоклар таъсирини юмшатишга имконият яратади.

Бундан ташқари, ЎзРВБ давлат қимматли қоғозлари бозори иштирокчилари учун янада қулайлик яратиш мақсадида “UZCE mobile GB” мобил иловаси ишга туширилди.

Ушбу мобиль иловадаги мавжуд имкониятлар давлат қимматли қоғозлари бозоридаги аукционлар параметрларига оид маълумотларни кўриш, киритилган буюртмаларни бекор қилиш, давлат қимматли қоғозларини сотиш ёки сотиб олиш бўйича битимлар тузиш, РЕПО битимларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини кўриш, биржа маълумотлари – котировкалар, биржа янгиликлари ва таҳлилий материалларни ёки ушбу бозорга оид бошқа биржа маълумотларини олиш каби афзалликларни яратишга хизмат қилади.

Тадбир доирасида ЎзРВБ ва провайдер-банклар ўртасида шартномалар имзолаш ҳамда фьючерс шартномалари билан тест савдолари бўйича ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X