Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 17 июль куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
- ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
- идентификацион рақам: 22002UMFS;
- бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
- жойлаштириш санаси: 2019 йил 17 июль;
- чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
- муомала даври: 160 кун;
- мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2019 йил 24 декабрь;
- мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
- даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.
Аукцион ўтказиш шартлари:
- аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
- аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
- тўлов валютаси: сўм;
- аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
- битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.