Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг сўнгги босқичда ва магистратурада таҳсил олаётган талабалари учун эълон қилинган Марказий банкнинг махсус стипендияси ва стажировка ўташ танловига мувофиқ, ўтказилган 3 босқичли танлов натижаларига кўра 66 нафар талабгор орасидан 40 нафар иқтидорли талаба Марказий банк Махсус стипендиясига муносиб деб топилди.
Марказий банк фаолияти ва асосий вазифаларини тўлиқ тушуниб етиш учун ҳар бир стипендиат октябрь ойидан бошлаб 9 ой давомида Марказий банкнинг турли департаментларида амалиёт ўтаб Марказий банкнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Мазкур дастур кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишлари имконини беради.
Стипендиатлар Марказий банкда амалиёт ўташни бошлайдилар
Янгиланган сана: 24 Окт 2019, 10:41