Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Импорт операциялари бўйича валюта конвертацияси билан боғлиқ чекловлар тўғрисидаги нашрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муносабати

Янгиланган сана:  25 Окт 2019, 07:46
30 Сен 2019

Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида импорт операциялари бўйича валюта конвертациясига чекловлар киритилганлиги билан боғлиқ нашрлар тарқалмоқда.

Маълумки, 2017 йилнинг сентябридан эътиборан барча хўжалик юритувчи субъектлар ички валюта бозоридан жорий халқаро операциялар учун хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз эркин ҳарид қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Эркин конвертация амалиёти жорий қилинган вақтдан бошлаб хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ валюта операциялари ҳажми бир неча баробар ошди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида хўжалик юритувчи субъектларга валюта маблағларини сотиш операцияларининг ўртача ойлик ҳажми 2017 йил кўрсаткичларига нисбатан қарийб 3 баробарга, валюта маблағлари ҳариди эса 2 баробардан зиёдга ўсди.

Хорижий валюта сотиб олган хўжалик юритувчи субъектлар сони жорий йилнинг август ойида 7,6 минг нафарга етган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 4,1 минг нафарни, 2017 йилда эса 340 нафарни ташкил этган.

Иқтисодиётни либераллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш билан бир вақтда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун давлат ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Батафсил

USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X