Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат ички ва ташқи қарзи ҳамда инфляция тахлили” мавзусида брифинг-тренинг

Янгиланган сана:  31 Окт 2019, 12:34
30 Окт 2019

2019 йил 29 октябрь куни Молия вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат ички ва ташқи қарзи ҳамда инфляция тахлили” мавзусида ОАВ вакиллари учун брифинг-тренинг ўтказди

Интерактив шаклда бўлиб ўтган тадбирда журналистлар учун ички ва ташқи қарзнинг динамикасини, шунингдек, мамлакат иқтисодиётида жорий инфляция даражасининг сабабларини батафсил тушунтириб берувчи тақдимотлар кўрсатиб ўтилди.

photo_2019-10-29_16-29-14

Учрашув давомида иштирокчилар ички ва ташқи қарз статистикаси, ҳусусан, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, халқаро молия бозорларида суверен облигациялар савдоси ҳамда давлат қарзлари мақбул даражасининг халқаро стандартлари масалаларини муҳокама қилди.

IMG_0142

Инфляция сабабларини таҳлил қилиш юзасидан истеъмол нархлари индекси (ИНИ)нинг таркибий ўзгаришлари, хусусан, озиқ-овқат товарлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар гуруҳи бўйича нархлар ва тарифларни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сабаблари тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, жорий инфляция даражасига таъсир қилувчи вақтинчалик омиллар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

IMG_0174

Тадбирнинг якуний қисмида нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляция даражасини бир хонали кўрсаткичга камайтириш бўйича белгиланган режалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк вакиллари журналистларнинг барча саволларига жавоб беришди.


USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X