Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Эконометрик моделлар ёрдамида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни амалга ошириш” мавзусидаги ўқув курс бўлиб ўтди

Янгиланган сана:  20 Ноя 2019, 12:28
14 Ноя 2019

Жорий йилнинг 13-14 ноябр кунлари Марказий банк ҳузуридаги Банк мутаҳассисларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази фаолияти доирасида Германиянинг “Berlin economics” тадқиқот институти билан ҳамкорликда Марказий банк мутаҳассислари учун “Эконометрик моделлар ёрдамида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни амалга ошириш” мавзусида ўқув курси ташкил этилди. 

Мазкур ўқув курси давомида 20 дан ортиқ ёш мутаҳассисларнинг иқтисодиётдаги жараёнлар ва ўзгаришларни халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган эконометрик моделлар асосида таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш борасидаги билим ва кўникмалари оширилди.

Ўтказилган назарий-амалий машғулотлар мобайнида Германия иқтисодий тадқиқотлар институти мутаҳассиси Марюс Клеменс томонидан Вектор авторегрессия (VAR), Структурали вектор авторегрессия (SVAR) ва Умумий динамик стохастик мувозанат (DSGE) моделларининг назарий жиҳатлари ва амалиётда қўлланиши тўғрисида батафсил маълумот берилди, ҳамда уларнинг ёрдамида монетар ва фискал сиёсат чора-тадбирларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, ўқув курси доирасида қамраб олинган эконометрик моделлаштириш ёндашувларини Ўзбекистон иқтисодиёти учун макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш моделларини ишлаб чиқишда амалиётга қўллаш масалалари муҳокама қилинди. 

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X