Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунларни ўрганиш давом этмоқда

Янгиланган сана:  29 Ноя 2019, 14:48
26 Ноя 2019

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунларни ўрганиш давом этмоқда

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунларини тарғиб қилиш ва ўрганиш мақсадида семинарлар ташкиллаштириш давом эттирилмоқда. 

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Марказий банкнинг Сирдарё вилояти бош бошқармасида ташкил қилинган тадбирда тижорат банкларининг вилоятдаги филиалларидан 200 дан ортиқ вакил иштирок этди.

Таъкидландики, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун банк акцияларини сотиб олиш тартиби, корпоратив бошқарув, пруденциал талаблар ва риск менежмент , операцион жараёнларни оптималлаштириш каби янгиликларни ўз ичига олган.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун яратилган имкониятлар тўғрисида сўз юритилди. Банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлган янги Қонунлар тизимдаги муносабатларни мутлақо янги асосда ташкил этиши, банклар барқарорлигини мустаҳкамлаш баробарида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш, валюта бозорини янада эркинлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

USD = 10674.08
-6.98
EUR = 12576.20
+3.52
RUB = 146.91
-0.58
GBP = 14715.29
-47
JPY = 97.05
-0.57
CHF = 11512.17
-47.42
CNY = 1653.38
-3.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X