Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  4 Дек 2019, 15:01
3 Дек 2019

Марказий банк Бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси (https://regulation.gov.uz/ru/document/10700https://regulation.gov.uz порталида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. 

Мазкур норматив ҳужжат лойиҳаси банкларнинг кредит операциялари соҳасидаги алоҳида жиҳатларни ҳуқуқий томондан тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Банк мижозларининг мурожаатлари таҳлилига кўра, кредит муносабатларида банк ва қарз олувчи ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқишига олиб келувчи айрим муаммо ва ҳолатларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Шунга кўра, мазкур норматив ҳужжат лойиҳаси кредитлар бўйича имтиёзли давр белгилаш, кредитларга фоиз ҳисоблашнинг бошланиши ва кредитни сўндириш жадвалининг долзарблиги билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритишни назарда тутади.   

Ушбу ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклиф ва эътирозларни порталда қолдириш мумкин.

Ўз навбатида, Марказий банк банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Манфаатдор томонлар қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ёки қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши лозим бўлган кредит ташкилотлари ва уларнинг мижозлари ўртасида юзага келаётган низоли ҳолатлар ва ҳуқуқий ноаниқликлар тўғрисида ўз таклифларини йўллашлари мумкин.  

Тегишли таклифларни ёзма шаклда (100001, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.Ислом Каримов кўч, 6 манзилига) ёки электрон почта (info@cbu.uz) орқали жўнатилиши мумкин.

USD = 12711.00
+21
EUR = 13538.49
+12.22
RUB = 136.31
+0.36
GBP = 15691.73
-111.13
JPY = 82.13
-0.01
CHF = 13943.62
-26
CNY = 1754.77
+2.3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X