2019 йилнинг III чораги якуни бўйича иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолат ва кутилмаларни ўрганиш юзасидан ўтказилган сўров натижалари
Марказий банк томонидан 2019 йилнинг III чораги якуни бўйича иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолат ва кутилмаларни ўрганиш юзасидан ўтказилган сўров натижалари мазкур чорак мобайнида мамлакат иқтисодиётидаги умумий ҳолатнинг аввалги чоракларга нисбатан яхшиланганлигини кўрсатмоқда.
Хусусан, сўров натижаларига кўра жорий йилнинг III чораги якунлари бўйича иқтисодиёт реал сектори корхоналарида маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари ўсиши жадаллашган ҳамда махаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига (иш, хизматларига) талаб янада ошган
Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасининг ошиши ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасидаги ижобий тенденциялар сақланиб қолмоқда.
Сўров натижалари юзасидан батафсил маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.