Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Республика аҳолисининг банк кредитлари бўйича қарз юки даржасини баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича амалга оширилган

Янгиланган сана: 9 Дек 2019, 12:38
6 Дек 2019

Республика аҳолисининг банк кредитлари бўйича қарз юки даржасини баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича амалга оширилган тадқиқот иши юзасидан маълумот

Республикамизда аҳолини кредитлаш ҳажмларининг жадал ошиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк томонидан аҳолининг банк кредитлари бўйича қарз юки даражасини ва унинг ошиб бориши билан боғлиқ хатарларни баҳолаш ҳамда кредит юкини мўътадиллаштиришга қаратилган макропруденциал чора-тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқот иши амалга оширилди.

Мазкур тадқиқот доирасида олинган натижалар, 2019 йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича республикамизда аҳоли кредит юкининг халқаро амалиётда тавсия қилинган меъёрий кўрсаткичлардан (50 фоиз)1 пастлигини ҳамда аҳолининг кредит мажбуриятлари ўсиши билан боғлиқ хатарлар, умуман олганда, мўътадил даражада шаклланганлигини кўрсатди.

Шу билан бирга, таҳлил натижаларига кўра аҳоли кредит юки кўрсаткичининг сўнгги 12 ой давомида сезиларли даражада, яъни 5,3 фоиз бандга ошиб, 34,7 фоизга (ўрта ҳисобда қарз олувчи шахс ойлик даромадининг кредит тўловига йўналтирилаётган қисми) етганлиги аниқланди.

Шунингдек, ихтиёрий танлаб олинган 150 мингдан ортиқ кредит шартномаларини ўрганиш натижалари мазкур шартномаларнинг 35,3 фоизида, шу жумладан, автокредит шартномаларининг 
67,3 фоизида, ипотека кредит шартномаларининг 55,4 фоизида, микроқарз шартномаларининг 36,7 фоизида ва истеъмол кредити шартномаларининг 24,8 фоизида кредит юки халқаро амалиётда тавсия қилинган чегаравий меъёрдан (50 фоиз) юқори шаклланганлигини кўрсатмоқда.

Тадқиқот иши доирасида, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида республика банк тизимида аҳоли кредит юкининг ҳаддан ортиқ ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган макропруденциал инструментларни жорий қилиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот иши тўлиқ матни билан қуйидаги хавола бўйича танишиш мумкин.


1Кредит олган шахс ойлик даромадининг кредит тўловига йўналтириладиган қисмининг 50 фоиздан ошмаслиги тавсия қилинади.


pdf 1.4 MB
Юклаб олиш
USD = 12861.25
+24.15
EUR = 13603.34
+87.16
RUB = 128.41
+3.79
GBP = 16410.96
+80.89
JPY = 85.41
+0.01
CHF = 14633.35
+126.51
CNY = 1770.52
+3.42
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X