Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғиботига бағишланган тадбир

Янгиланган сана:  29 Мар 2023, 19:35
29 Мар 2023
Марказий банкда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари томонидан янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчаларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага етиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, жумладан, “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар 3,5 баробарга, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар 3 баробарга кўпайганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, бош Қомусимизда рақобатбардош миллий иқтисодиёт, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланаётгани алоҳида қайд этилди. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган банк тизимига оид моддаларга ҳам тўхталиб ўтилди. 

Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари, тасарруфидаги ташкилотлари ходимлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X