Кўп бериладиган саволлар
- Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 5
- Бошқа саволлар 1
- Бухгалтерия 3
- Кадрлар билан ишлаш 3
- Кредит ташкилотлари пруденциал назорати 4
- Кредит ташкилотларини инспекция қилиш 3
- Нақд пул муомаласи 11
- Пул-кредит сиёсати 2
- Тўлов тизимлари 26
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 5
-
Кредит ажратилаётганда қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими?
Нотўғри. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
-
Чет элда ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан истеъмол кредити бериладими ?
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунига асосан, тижорат банклари томонидан аҳолига чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратилмайди.
-
Тижорат банкининг фуқарога кредит олиш учун доимий рўйхатда турган аҳоли пунктида жойлашган банк муассасасига мурожаат этиши кераклиги тўғрисидаги талаби тўғрими?
Яшаш жойидан қатъи назар истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш учун ўзи танлаган банкка мурожаат этишга ҳақли. Бу “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
-
Банк қарз олувчилардан кредит тўловларини фақат нақд пулда тўланишини талаб қилиши тўғрими?
Қарз олувчиларга нисбатан банк томонидан берилган кредитлар учун тўловларни фақат нақд пул шаклида тўлаш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди (“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом).
-
Аҳоли омонатларини кафолатлаш тизими такомиллаштириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида, банклардаги омонатларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Давлат дастури тасдиқлангандан сўнг, юқоридаги қонун лойиҳаси Жаҳон банки техник кўмагида Омонатларни кафолатлаш халқаро ассоциациясининг (IADI) Омонатларни кафолатлашнинг самарали тизимларининг асосий тамойиллари асосида ҳамда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилади.