Кўп бериладиган саволлар
- Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 5
- Бошқа саволлар 1
- Бухгалтерия 3
- Кадрлар билан ишлаш 3
- Кредит ташкилотлари пруденциал назорати 4
- Кредит ташкилотларини инспекция қилиш 3
- Нақд пул муомаласи 11
- Пул-кредит сиёсати 2
- Тўлов тизимлари 26
Кредит ташкилотлари пруденциал назорати 4
-
Кредит тўловларини муддати қандай тартибда узайтирилади?
Тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг асослантирилган мурожаатлари ва уларнинг пул оқимлари таҳлили асосида кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда кредит тўловларининг муддатлари узайтириб берилади.
-
Пандемия шароитида муддати узайтирилган кредит фоизлари ва асосий қарз суммаси қандай тўланади?
Мижозларнинг ойлик тўловларини кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида кредит тўловларини қайтариш графикларини қарздорларнинг пул оқими ва қарз юки таҳлилидан келиб чиққан ҳолда қайтадан тузилади.
-
Омонатлар бўйича фоизлар қандай ўрнатилади?
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.
Банк омонатлари бўйича омонатчига банк томонидан тўланадиган фоиз даромадларининг манбаи ушбу маблағларни кредитларга жойлаштириш орқали ундан олинадиган фоизли даромадлар бўлганлиги сабабли омонатлар ва кредитлар бўйича фоизлар бир-бирига мос ҳолатда ошиши ёки пасайиши мумкин.
-
Нега кредитлар фоизи юқори?
Банклар томонидан амалдаги бозор конъюктурасидаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари ҳамда банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 62-модда асосан мустақил равишда белгиланади.
Шунингдек, кредит фоизларини белгиланишига банклар томонидан жалб қилинган депозитларнинг нархи (фоизи) бевосита таъсир қилади.