Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




Кредит ташкилотларини инспекция қилиш 3

  • Фуқаронинг банкдаги омонат маблағлари тўғрисидаги маълумотлар кимларга ошкор этилади?


    “Банк сири тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, банк мижозларининг операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар, банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки банк сири деб ҳисобланади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг муҳофаза қилиниши банк томонидан кафолатланади.

    Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек, ушбу Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилиши мумкин.

  • Марказий банк тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича белгиланган устама фоизларни истисно тариқасида камайтиришга ҳақлими?


    “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига мувофиқ, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.

  • Банк омонатчи билан тузилган омонат шартномаси шартларини, жумладан, фоиз ставкасини мижознинг розилигисиз бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эгами?


    “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига мувофиқ, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

USD = 12711.00
+21
EUR = 13538.49
+12.22
RUB = 136.31
+0.36
GBP = 15691.73
-111.13
JPY = 82.13
-0.01
CHF = 13943.62
-26
CNY = 1754.77
+2.3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X