Кўп бериладиган саволлар
- Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 5
- Бошқа саволлар 1
- Бухгалтерия 3
- Кадрлар билан ишлаш 3
- Кредит ташкилотлари пруденциал назорати 4
- Кредит ташкилотларини инспекция қилиш 3
- Нақд пул муомаласи 11
- Пул-кредит сиёсати 2
- Тўлов тизимлари 26
Кадрлар билан ишлаш 3
-
Мен Марказий банкка ишга кириш учун сайтда кўрсатилган ҳавола орқали маълумотномамни юбордим, аммо мен билан боғланишмади. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади?
Маълумот олиш учун (71) 212-60-91 рақамига боғланинг.
-
Ишга кириш учун маълумотнома юборганимдан сўнг яна қандай босқичлардан ўтишим керак?
Сизга Кадрлар билан ишдаш департаменти масъул ходими томонидан бўш иш ўрни талабларига мос келганлигингиз ёки мос келмаганлигингиз бўйича маълумот берилади. Талабларга мос келган бўлсангиз, Сиз тест синовларига таклиф этиласиз. Тест синовларига таклиф этилмаган тақдирда маълумотларингиз номзодлар базасига киритилади. Шундан сўнг номзод Марказий банкка келиб, суҳбатдан ўтиши зарур.
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мавжуд бўш иш ўринлари билан қаерда танишсам бўлади?
Ҳозирги кунда мавжуд бўш иш ўринлари билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг веб-сайти (www.cbu.uz)да қуйидаги хавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин https://cbu.uz/o’z/about/vacancies/list/