Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ

Янгиланган сана:  30 Дек 2019, 07:37
25 Дек 2019

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви таркибидан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси директори в.б., и.ф.д., профессор Адхам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетининг Амалий иқтисод бўйича магистратура курси раҳбари, фалсафа доктори (PhD) Зиёдулло Парпиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тасдиқланди.

photo_2019-12-25_11-22-50

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X