Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари такомиллаштирилади

Янгиланган сана: 10 Сен 2026, 11:31
10 Сен 2026

2026 йил 15-сентябрдан бошлаб ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари янада такомиллаштирилади.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

Хусусан, расмий курс биржа ва биржадан ташқари тузилган битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шакллантирилади.

Бу эса расмий алмашув курсини ҳисоблашда ички валюта бозоридаги битимларни кенгроқ қамраб олиш ва бозор ҳолатини янада аниқ акс эттириш имконини беради.

Шунингдек, дам олиш кунлари, шу жумладан шанба ва якшанба кунлари учун охирги иш куни бўйича расмий эълон қилинган курслардан фойдаланиш амалиётига ўтилади.

USD = 11797.92
-15.29
EUR = 13739.86
+20
RUB = 138.00
+1.29
GBP = 15999.16
-1.83
JPY = 76.99
+0.42
CHF = 14605.00
+49.54
CNY = 1758.84
-1.54
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X