Жорий йилнинг 24 декабрь куни назорат қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбар ва мутахассислари иштирокида Марказий банк Бошқарувининг “Жаҳон банки техник кўмагида Ўзбекистон Республикасида банк назорати амалиётининг Базель қўмитаси тамойилларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган баҳолаш натижалари тақдимоти муҳокамаси”га бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда банк соҳасининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашда банк назорати самарадорлиги, хусусан таваккалчиликка асосланган назорат тизимини жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шу мақсадда, Жаҳон банки эксперти томонидан Марказий банк мутахассислари билан биргаликда бугунги кундаги банк назорати амалиёти ва унинг ҳуқуқий асослари Базель қўмитасининг асосий тамойиллари ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан баҳоланди ва унинг якуний натижалари тақдим этилди.
Баҳолаш натижалари асосида Банк назорати амалиётини Базель қўмитасининг асосий тамойилларига тўлиқ мувофиқлаштиришга доир тавсиялар тайёрланди ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.
На русском: СООБЩЕНИЕ ЦЕНТРАЛЬНОГО БАНКА