Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Ўзбекистон Республикасининг “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида банк тизими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Марказий банкнинг республика аппарати, Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, тижорат банклари масъул ходимлари иштирок этдилар.