Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 13 июндаги йиғилишида хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрини 14 фоизгача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди

Янгиланган сана: 13 Июн 2024, 14:58
13 Июн 2024

Банкларнинг ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларини пасайтиришга шароитлар яратиш мақсадида хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёри 4 фоиз бандга пасайтирилиб 14 фоиз даражасида белгиланди.

2021 йилда депозитлар долларлашувини пасайтириш учун хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёри 18 фоизгача оширилган эди. Натижада, депозитлар долларлашуви 2021 йил бошидаги 40 фоиздан 2024 йил 1 июнь ҳолатига 30 фоизгача ва кредитлар долларлашуви 47 фоиздан 42 фоизгача пасайди.

Хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрининг пасайтирилиши банкларга фоиз харажатлари босимини маълум даражада камайтириш имконини беради.

Шунингдек, жорий ликвидлилик ҳолатидан келиб чиқиб тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўртачалаш коэффициентини 80 фоиздан 100 фоизга ошириб, бугунги кунда мажбурий захира ҳисобварағида мавжуд 3,0 трлн. сўмлик маблағларни тижорат банкларига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур ўзгартиришлар 2024 йил 1 июлдан амалиётга жорий этилади.

Ўрта муддатли истиқболда хорижий валютадаги мажбуриятларга нисбатан захиралаш талабларини янада такомиллаштириш, жумладан, 2025-2030 йилларда мажбурий захиралаш базасини босқичма-босқич кенгайтириш ва унга мос равишда меъёрларни пасайтириб бориш чоралари кўрилади.

USD = 12989.07
+9.08
EUR = 13474.86
+82.11
RUB = 138.17
+2.83
GBP = 16168.79
+119.03
JPY = 84.61
-0.82
CHF = 14265.86
+30.29
CNY = 1777.13
+0.75
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X