Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг сентябр ойида 37 та масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана: 12 Окт 2026, 17:55
12 Окт 2026

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан
2026 йилнинг сентябр ойида ўтказилган йиғилишлар (жами 8 марта) давомида 37 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами
21 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредетация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш (7 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига риоя этилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари ҳамда ташкилотларнинг молиявий хизматларини “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш ҳамда масалалари муҳокама қилинди.

Пруденциал нормативлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги, шунингдек, инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

USD = 11899.09
+1.19
EUR = 13298.42
-37.94
RUB = 141.53
+1.35
GBP = 15743.69
+6.34
JPY = 75.03
-0.15
CHF = 14282.91
-32.94
CNY = 1777.89
+0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X