Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 25 июлдаги қарори билан “Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблаш ва эълон қилиш Тартиби”ни тасдиқлади

Янгиланган сана: 25 Июл 2024, 17:16
25 Июл 2024

Молия бозори иштирокчиларининг фоиз ставкалари ва макроиқтисодий кутилмаларини ўрганиш, қарз мажбуриятлари бўйича муддатлар ва фоиз ставкалари ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида маълумот тақдим этиш ва иқтисодиёт субъектларининг инвестицион қарор қабул қилишига кўмаклашиш мақсадида Марказий банк томонидан Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблаш ва эълон қилиш Тартиби ишлаб чиқилди.

Мазкур Тартиб асосида жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғи ҳар ҳафта Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Даромадлилик эгри чизиғи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва Марказий банкнинг ликвидликни бошқаришда қўлланиладиган облигациялари даромадлилиги бўйича маълумотлар асосида ҳисобланади.

Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблашнинг назарий Методологияси Марказий банкнинг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади ва бозор иштирокчилари мавжуд маълумотлар асосида даромадлилик эгри чизиғини мустақил ҳисоблаш имкониятига эга бўлади.

Ушбу даромадлилик эгри чизиғидан давлат қимматли қоғозлари ва капитал бозорининг бошқа инструментларининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда ушбу инструментлар билан операцияларни амалга оширишда риск параметрларини белгилаш учун фойдаланиш мумкин бўлади.

USD = 12957.00
-12.84
EUR = 13463.62
+26.87
RUB = 133.43
-0.54
GBP = 16143.13
+28.1
JPY = 85.34
+0.38
CHF = 14301.32
-25.25
CNY = 1778.17
-0.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X