Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил учун маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банклар белгиланди

Янгиланган сана: 14 Ноя 2024, 09:43
13 Ноя 2024

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2023 йил 18-февралдаги 4/13-сонли қарори билан тасдиқланган “Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатини тасдиқлади. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига уларнинг Ўзбекистон банк тизимининг активлардаги улуши 67 фоизни ташкил этмоқда.

Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлашда қуйидаги мезонлардан фойдаланилди:

  • банкнинг актив ва мажбуриятлари ҳажми;
  • банкнинг банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги;
  • банкнинг қамрови;
  • банк операциялари мураккаблиги.

Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб натижаларига кўра, Банк назорати қўмитаси томонидан қуйидаги банклар 2025 йил учун маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланмоқда:

  • “Ўзмиллийбанк” АЖ
  • “Агробанк” АТБ
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
  • АТ “Халқ банки”
  • “Ипотека-банк” АТИБ
  • “Капиталбанк” АТБ
  • “Асакабанк” АЖ

Ўз навбатида, тизимли аҳамиятга молик деб топилган банклар учун алоҳида банк назорати ўрнатилади. Тизимли аҳамиятга молик банкларнинг тўловга қобилиятли бўлиши нафақат молия тизимининг, балки бутун иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

USD = 12145.65
+3.71
EUR = 14268.71
-21.14
RUB = 164.33
+1.7
GBP = 16445.21
-86.04
JPY = 77.08
-0.41
CHF = 15555.39
-53.22
CNY = 1787.91
+2.75
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X