Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2025 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-153-сонли қарори қабул қилинди

Янгиланган сана: 6 Май 2025, 19:33
6 Май 2025

Қарорга асосан масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг ҳар бирига кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган барча зарур чораларни кўриш бўйича қатъий жавобгарлик юклатилди.

Унга кўра,

банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун ўз кундалик фаолиятини ташкил этишда мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлиги таъминланади.

Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.

Марказий банк тегишли давлат органлари билан биргаликда “дроп” карталар сотувчилари учун жиноий жавобгарликни белгилаш, фуқароларга етказилган зарарни киберхавфсизликни етарли даражада таъминламаган ташкилотлардан ундириш, банк сирига оид сўровларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш механизмини енгиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг транзакцияларини мониторинг қилиш орқали фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”) аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор хабар бериш тизими йўлга қўйилади.

Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг транзакциялари ва бошқа зарурий маълумотлари Марказий банкнинг ягона платформасига интеграция қилинади.

Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этиш ишлари якунига етказилади.

Вояга етмаганлар банкларда ҳисоб рақамлар ва банк карталарини очиши юзасидан тегишли талабларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Кибержиноятларни содир этиш учун фуқаролар ўзларининг банк ҳисоб рақами, банк карталари ҳамда электрон ҳамёнлари бўйича маълумотларни тақдим этган шахслар (дроп) реестри юритилади.

Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатади ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Қарор билан тегишли вазирлик ва идораларга бошқа вазифалар ҳам юклатилган.

USD = 12618.63
-49.51
EUR = 14516.47
-124.1
RUB = 160.83
-0.32
GBP = 16989.72
-169.28
JPY = 87.07
-0.4
CHF = 15428.08
-159.64
CNY = 1755.76
-7.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X