Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидаги асосий талаблар киритилмоқда:
- истеъмолчиларга кредит карта шартлари тўғисида тўғри ва тўлиқ маълумот бериш ҳамда кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи стандарт “Ахборот варақаси” шаклини амалиётга жорий этиш;
- кредит шартномаларига қарздорнинг ҳисобварағларида ҳар қандай давр мобайнида маълум миқдордаги камаймайдиган пул маблағи қолдиғи ёки айланмаси мавжуд бўлиши юзасидан шарт киритилишини чеклаш;
- банклар томонидан қарз олувчиларга кредит тақдим этиш тўғрисидаги аризаси ижрога қабул қилинганлиги тўғрисида СМС хабарнома юборилишини таъминлаш;
- кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича шаффофликни таъминлаш;
- банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига суброгация орқали ўтганда, бу тўғрисида қарздорни белгиланган тартибда хабардор қилиш;
- банк ва гаровга қўювчи қонунчиликда белгиланган тартибда келишган ҳолда кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида гаровга қўйилган мол-мулкни суддан ташқари тартибда реализация қилиш.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси орқали истеъмолчиларнинг кредит карта шартлари ва гаров мулки билан боғлиқ жараёнлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборотга эга бўлиш, банкларнинг айрим инсофсиз амалиётлардан фойдаланишини чеклаш, кредит аризаларини кўриб чиқишда банклар масъулиятини кучайтириш ҳамда кредит бўйича талабни суброгация қилиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.