Марказий банк томонидан насия савдо бозорини тартибга солишда самарали назорат механизмларини босқичма-босқич жорий қилиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва насия бозорини ягона қоидалар асосида адолатли ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Финтех ассоциацияси ва бозор иштирокчилари билан ҳамкорлигида Ахлоқ кодекси лойиҳасининг биринчи варианти ишлаб чиқилди.
Кодекснинг асосий мақсадлари:
-
насия савдо шартларининг тўлиқ ва тушунарли бўлиши;
-
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
-
яширин тўлов ва жарималарнинг олдини олиш;
-
насия савдо бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш;
-
насия савдо ташкилотлари обрўси ва ишончлилигини ошириш.
Сизнинг фикрингиз муҳим
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмоқда. Сиздан келиб тушган ҳар бир таклиф ва фикр умумлаштирилиб, якуний ҳужжатга қўшилади.
Таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги электрон манзилга йўллашингизни сўраймиз: abdujalilovz@cbu.uz