Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банкда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурслари тақчиллигининг макроиқтисодий таъсири муҳокама қилинди

Янгиланган сана: 10 Июл 2026, 17:55
10 Июл 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO вакиллари иштирокида иқлим ўзгариши шароитида сув ресурслари тақчиллигининг макроиқтисодий барқарорликка таъсирига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида сув тақчиллигининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат нархлари ва инфляция жараёнларига таъсири Water–Energy–Food Nexus, яъни Сув–Энергия–Озиқ-овқат концепцияси асосида муҳокама қилинди. Шунингдек, иқлим ўзгариши натижасида сув ресурсларининг қисқариши билан боғлиқ прогнозлар ҳамда уларнинг мамлакат иқтисодиётига эҳтимолий таъсири юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида сув ресурслари ва иқлим омилларининг макроиқтисодий ҳамда молиявий барқарорликка таъсирини чуқурроқ ўрганиш, ушбу йўналишда қўшма тадқиқотлар олиб бориш ҳамда халқаро методологиялар асосида илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда Марказий банк ва FAO томонидан сув ресурслари ҳамда иқлим омилларининг макроиқтисодий таъсирини баҳолаш, илмий-амалий тадқиқотларни биргаликда олиб бориш ва халқаро тажрибани Ўзбекистон амалиётига татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

USD = 12075.98
+63.77
EUR = 13800.43
+69.27
RUB = 157.32
-0.82
GBP = 16193.89
+81.91
JPY = 74.62
+0.65
CHF = 14965.89
+79.03
CNY = 1782.01
+13.92
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X