Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг июн ойида 34 та масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана: 20 Июл 2026, 12:19
20 Июл 2026

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2026 йилнинг июн ойида ўтказилган йиғилишлар (жами 7 марта) давомида 34 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 22 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (6 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатларини тақдим этиш (3 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва тўлов ташкилотига лицензия бериш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (5 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (4 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига риоя этилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари ҳамда тақсимланмаган фойдани тақсимлаш масалалари муҳокама қилинди.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги ҳамда ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги учун 23 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмаганлиги, шунингдек инспекция текширувлари ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 21 та банк, 1 та микромолия ташкилотига ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

USD = 11960.09
-71.16
EUR = 13670.38
-94.57
RUB = 152.53
-0.71
GBP = 16103.07
-70.54
JPY = 73.64
-0.46
CHF = 14800.26
-99.12
CNY = 1767.41
-7.92
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X