Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Бизнес кайфияти шарҳи, 2026 йил II чорак

Янгиланган сана: 13 Авг 2026, 15:30
13 Авг 2026

2026 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда бизнес кайфияти ижобий динамикани давом эттириб, иқтисодий фаоллик ва тадбиркорлик муҳитидаги барқарор ўсиш тенденцияларини акс эттирди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳудудларда ўтказилган сўров натижаларига кўра, иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи жами 2 391 нафар тадбиркор иштирок этди.

Сўров натижалари тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллик, бизнес муҳити ва бандлик бўйича баҳолари асосан ижобий ва барқарор шаклланаётганини кўрсатди. Хусусан, респондентларнинг 64 фоизи жорий бизнес шарт-шароитларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яхшиланган деб баҳолади (2025 йил II чоракда 61 фоиз). Мазкур кўрсаткичнинг сўнгги икки йил давомида ўртача 50 фоиздан юқори даражада сақланиб келаётгани тадбиркорлар ишончи барқарорлигини англатади.

Ижобий баҳоларга асосан банк хизматлари сифатининг ошиши, рақобат муҳитининг яхшиланиши, лицензиялаш жараёнларининг соддалашуви ҳамда йўллар инфратузилмасининг бироз яхшиланиши таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, респондентлар монополлашув даражаси, маъмурий аралашувлар, энергия таъминоти ва божхона тарифлари билан боғлиқ ҳолат ўтган йил даражасида сақланиб қолганини қайд этишди.

Чорак давомида иқтисодий фаоллик кўрсаткичларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажмлари, буюртмалар, ёнилғи сарфи ва юк ташиш ҳажмлари ошганини билдирган респондентлар улуши юқори сақланиб қолди. Айниқса, буюртмалар ҳажми ошганини қайд этган тадбиркорлар улуши 56 фоизни ташкил этиб, бунда қурилиш, туризм, умумий овқатланиш, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш соҳалари асосий ҳисса қўшди.

Меҳнат бозорида ҳам ижобий тенденциялар сақланиб қолди. Хусусан, ишлаб чиқариш, қурилиш, туризм ва молия соҳаларида қўшимча ишчи кучига бўлган талаб юқори шаклланди - II чоракда ишчи кучига талаби ошганини билдирган 

тадбиркорлик субъектлари улуши 48 фоизга етди. Шу билан бирга, ўрта муддатли истиқболлар бўйича оптимистик кайфиятлар сезиларли кучайиб, респондентларнинг 82 фоизи (2025 йил II чоракда 66 фоиз) келгуси уч йил давомида макроиқтисодий шароитлар яхшиланишига ишонч билдирди.

Бизнес кайфияти бўйича 2026 йил II чорак шарҳи ва қисқа тавсифи билан танишинг.

USD = 11948.58
+58.63
EUR = 13793.44
+76
RUB = 144.29
+0.36
GBP = 16162.84
+118.54
JPY = 75.10
+0.44
CHF = 14725.88
+65.03
CNY = 1771.81
+9.11
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X