Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банкда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабули ўтказилди

Янгиланган сана: 14 Авг 2026, 19:40
14 Авг 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Нодирбек Ачилов томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабули ўтказилди. Қабулда Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари, шунингдек "Ипотека-банк" АТИБ, "Anorbank" АЖ ва "TBC Bank" АТБ раҳбар ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқаро ва унинг вакиллари томонидан фирибгарлар томонидан уларнинг номига учта банкдан ноқонуний равишда расмийлаштирилган онлайн микроқарзларни бекор қилиш масаласи кўтарилди. Шунингдек, мазкур қарздорликларни тўлаш талаби билан тунги вақтда қўнғироқлар қилинаётгани ва қариндошларнинг безовта қилинаётгани билдирилди. Мурожаатлар тегишли банкларнинг раҳбар ходимлари иштирокида алоҳида-алоҳида тингланиб, мурожаатчиларнинг саволларига жавоб берилди.

Қабул якунлари бўйича банклар томонидан фирибгарлик оқибатида расмийлаштирилган онлайн микроқарзлар бўйича фоизлар ҳисобланиши ҳамда суд тартибида кўриб чиқилаётган ҳолатлар юзасидан берилган ахборотлар маълумот учун қабул қилинди. Банклар раҳбариятига "Банк сири тўғрисида"ги қонунга асосан қарз олувчининг қарздорлигига оид маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этиш тақиқланганлиги, шунингдек қарздорлик тўғрисидаги телефон эслатмаларини маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача амалга оширишга йўл қўйилмаганлиги, бу талабларга амал қилинмаслик эса банкка ёки унинг ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, банкларга фрод ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалдаги онлайн кредит ажратиш тартиби ва шартларини инвентаризация қилиш, жабрланувчи деб эътироф этилган қарз олувчилар билан муносабатларни адолатли ва инсофли ташкил этиш тавсия этилди. Банклар зиммасига мурожаатни ўрганиш ҳамда 15 кун муддатда натижалар ва кўрилган чоралар юзасидан мурожаат муаллифига ва Марказий банкка ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилди.

USD = 11891.18
-46.71
EUR = 13753.34
-15.82
RUB = 141.83
+0.07
GBP = 16095.90
-11.89
JPY = 74.73
-0.19
CHF = 14644.31
-46.67
CNY = 1763.93
-6.46
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X