Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 21 июлдаги қарори билан пул-кредит сиёсати операцион механизми ва кўрсакичларига ўзгартиришлар киритилди

Янгиланган сана:  21 Июл 2022, 13:13
21 Июл 2022

Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг операцион механизмини ва пул бозоридаги фоиз ставкалари бўйича “бенчмарк” кўрсаткичини ҳисоблаш методологиясини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Халқаро молия институтлари ва консалтинг компаниялари кўмагида доимий асосда таҳлиллар амалга оширилиб, таклифлар шакллантириб борилмоқда.

Инфляцион таргетлаш режимига ўтган илғор хорижий мамлакатлар ва халқаро молия бозорлари тажрибасидан келиб чиқиб, пул-кредит сиёсати операцион механизмини ривожлантириш ва пул бозори кўрсаткичларининг аҳамиятини ошириш мақсадида:

жорий йилнинг 4 августидан ликвидликни тартибга солишга қаратилган асосий операциялар – депозит аукционларининг муддати 1 ҳафтага қисқартирилади ва ҳафтада 1 маротаба ўтказилиши йўлга қўйилади;

пул бозорига Марказий банкнинг асосий ставка ўзгартирилиши бўйича қарорларини самарали ўтказиш мақсадида умумий ликвидликни тартибга солишда 1 ҳафталик депозит аукционларининг роли ошириб борилади;

жорий йилнинг 22 июлидан банклараро пул бозорида қисқа муддатли ресурс нархини ўзида ифода этувчи “UZONIA” фоиз ставкаси, “UZONIA” индекси ва турли муддатлар учун муддатли жамланган “UZONIA” фоиз ставкалари ҳисоблаб чиқилади ва эълон қилиб борилади (1-иловага мувофиқ).

Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикаси Банклараро пул бозорининг “UZONIA” индексини (Uzbek Overnight Index Average – ўртача овернайт индекс) ҳисоблаш ва эълон қилиш Методологияси” Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳамда барча тижорат банклари иштирокида ишлаб чиқилди ва Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 21 июлдаги йиғилишида тасдиқланди.

 

1-илова

 

Банклараро пул бозоридаги амалиётлар бўйича
“UZONIA” фоиз ставкалари ва индекси

 

photo_2022-07-21_13-18-31.jpg

 


2-илова

Марказий банкнинг операцион механизми*

Мақсади

Инструмент

Шартлари

Фоиз ставкаси

Вазифаси

Ликвидликни тақдим этиш

1 ҳафталик
РЕПО аукционлари

7 кунлик
(ҳар душанба)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка

Банк тизими ликвидлигидаги вақтинчалик тақчилликни қоплаш

1 ҳафталик
СВОП аукционлари

7 кунлик
(ҳар душанба)
(11:30 - 12:00)

2-6 кунлик “тўғрилаш” РЕПО ва СВОП аукционлари

Талаб
асосида

Овернайт РЕПО операциялари

1 кунлик
(10:00 - 16:00)

Асосий ставка
+ 2%

Банк тизими ликвидлигидаги кунлик тақчилликни қоплаш

Овернайт СВОП операциялари

Ликвидликни жалб этиш

Овернайт депозит операциялари

1 кунлик
(10:00 - 16:00)

Асосий ставка
- 2%

Банк тизими ликвидлигидаги кунлик ортиқчаликни жалб этиш

1 ҳафталик
депозит аукционлари

7 кунлик
(ҳар пайшанба)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка

Банк тизими ликвидлигидаги вақтинчалик ортиқчаликни жалб этиш

2-6 кунлик “тўғрилаш” депозит аукционлари

Талаб
асосида

Марказий банк облигациялари

12 ойгача
(графикка асосан)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка
+ 2%
(юқори чегара)

Банк тизими ликвидлигидаги таркибий ортиқчаликни жалб этиш

 

* Киритилаётган ўзгартиришлар қизил рангда келтирилган.

USD = 10911.01
-11.02
EUR = 11237.25
-51.76
RUB = 178.94
-1.37
GBP = 13253.60
-95.31
JPY = 81.75
-0.63
CHF = 11579.13
-31.4
CNY = 1618.96
-1.64
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X