Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2019 йилнинг 9 ойлиги бўйича дастлабки тўлов баланси

Янгиланган сана:  24 Окт 2019, 13:21
15 Окт 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
2019 йилнинг 9 ойлиги бўйича
дастлабки тўлов баланси

Марказий банк томонидан 2019 йилнинг 9 ойи якуни бўйича дастлабки тўлов баланси тайёрланди.

Ушбу пресс-релизда экспорт ва импорт операциялари, халқаро пул ўтказмалари, заҳира активлари тезкор маълумотлар ҳамда бошқа таркибий қисмлар бўйича экспертлик баҳолаш асосида тузилган тўлов баланси кўрсаткичларининг асосий ўзгаришларига шарҳ берилиб, бошқа асосий таркибий қисмлар бўйича батафсил маълумотлар иловада келтирилмоқда.

Таъкидлаш зарурки, тўлов баланси тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлари асосида тузилганлигини инобатга олиб, ундаги айрим кўрсаткичлар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

I. Жорий операциялар ҳисоби.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга (3,1 млрд. доллардан) камайиб, 2019 йилнинг 9 ойида 1,6 млрд. долларни ташкил қилади.

Жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг биржа товарлари учун мақбул нархлар шаклланганлиги товарлар экспорти ҳажмини 11,1 млрд. долларгача ўсишига замин яратди (ўтган йилнинг мос даврида – 7,3 млрд. доллар). Товарлар экспортининг ўсганлиги маҳсулотларни хорижга юклаб жўнатиш ҳажмининг ошиши билан бир қаторда унинг қиймати ўсиши билан ҳам боғлиқдир.

Товарлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (12,7 млрд. доллар) нисбатан 15,6 млрд. долларга етди. Импортнинг энг салмоқли ўсиши (мос равишда 21 фоиз ва 26 фоиз) машина ва ускуналар ҳамда транспорт воситалари (жами импортнинг 32 фоизи) тўғри келиб, жами импортнинг 13 фоизини ташкил қилди. Натижада, савдо балансининг салбий сальдоси 2018 йилнинг 9 ойига нисбатан 17 фоизга яхшиланиб, 4,5 млрд. долларни ташкил этди.

Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси трансчегаравий пул ўтказмаларининг (4,2 млрд. доллар) мутаносиб ўсиши ҳисобига 13 фоизга ошди. Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (ссудалар ва хорижий инвестициялар) 5,6 фоизга ўсиб, 1,4 млрд. долларга етди.

II. Молиявий ҳисоб.

Молиявий ҳисоб (резерв активлари амалиётларидан ташқари) дастлабки маълумотларга кўра, манфий сальдони ташкил қилиб, 5,3 млрд. долларга етади (ўтган йилнинг мос даврида 0,7 млрд. доллар). Капиталнинг соф кирими давлат бошқаруви сектори операциялари ҳамда хорижий кредит линиялари жалб қилиниши, шунингдек Ўзбекистоннинг суверен облигациялари жойлаштирилиши билан боғлиқ.

Заҳира активлари 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 27,9 млрд. долларни ташкил қилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг қарийб 13 ойлик импортини молиялаштириш учун етарли (тавсия қилинган даража 3 ой).

Ўзбекистоннинг 2019 йилнинг 9 ойлик тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзининг кўрсаткичларининг якуний хисоботи ТБҚ6 методологиясига мувофиқ тузилиб, фойдаланувчиларга 2019 йилнинг декабрь ойи якунига қадар тақдим қилинади.

2019 йил 9 ойи учун Ўзбекистон Республикаси дастлабки тўлов баланси
(дастлабки маълумотлар ва эксперт баҳоларига асосланган)
млн. долл.
Кўрсаткичлар 2019 йил 9 ойи учун 2019 йил 2018 йил учун 2018 йил
I чорак II чорак III чорак I чорак II чорак III чорак IV чорак
Жорий операциялар ҳисоби -1 585,4 -755,0 -667,2 -163,1 -3 593,9 -225,7 -1 374,9 -1 546,7 -446,7
Савдо баланси (товарлар) -4 497,0 -1 346,6 -1 796,2 -1 354,2 -6 866,9 -770,9 -2 168,9 -2 512,4 -1 414,7
Экспорт 11 103,1 3 400,4 3 498,5 4 204,2 11 385,6 2 957,0 2 350,8 1 976,5 4 101,3
Импорт 15 600,1 4 747,0 5 294,7 5 558,4 18 252,4 3 727,9 4 519,7 4 488,9 5 516,0
Хизматлар баланси -1 713,1 -551,5 -521,7 -639,9 -2 441,6 -569,8 -561,7 -666,6 -643,5
Экспорт 2 205,7 638,7 789,3 777,7 2 749,5 572,8 687,5 750,8 738,5
Импорт 3 918,8 1 190,2 1 311,0 1 417,6 5 191,1 1 142,6 1 249,2 1 417,3 1 382,0
Бирламчи даромадлар баланси 834,6 279,1 351,5 204,0 1 506,8 314,2 345,2 389,5 457,9
Кредит 2 245,9 758,4 787,9 699,5 3 181,2 685,1 829,9 871,2 795,0
Дебет 1 411,3 479,3 436,5 495,5 1 674,4 370,9 484,8 481,7 337,1
Иккиламчи даромадлар баланси 3 790,1 863,9 1 299,2 1 627,0 4 207,7 800,8 1 010,5 1 242,7 1 153,6
Кредит 4 220,1 1 008,6 1 448,2 1 763,3 4 822,9 937,1 1 167,6 1 404,5 1 313,7
Дебет 430,0 144,7 148,9 136,3 615,2 136,3 157,0 161,8 160,1
Капитал операциялари ҳисоби 169,7 135,1 34,6 0,0 143,0 28,1 5,2 69,7 40,0
Молиявий ҳисоб (резервлардан ташқари) -5 279,0 -2185,1 -2350,8 -743,1 -1 414,0 -412,1 -150,7 -154,7 -696,4
Тўғридан-тўғри инвестициялар -1 720,2 -220,7 -922,2 -577,4 -622,8 -427,8 2,3 -127,2 -70,1
Активларнинг соф жалб қилиниши 1,9 0,6 0,6 0,6 1,9 0,1 0,5 0,6 0,6
Мажбуриятларнинг соф жалб қилиниши 1 722,2 221,3 922,9 578,0 624,7 427,9 -1,7 127,8 70,8
Портфель инвестициялар -1 035,4 -1 009,8 -25,5 -0,1 -13,0 -1,2 -2,8 -5,6 -3,4
Активларнинг соф жалб қилиниши 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
Мажбуриятларнинг соф жалб қилиниши 1 035,4 1 009,8 25,5 0,1 13,0 1,2 2,8 5,6 3,4
Ҳосилавий молия инструментлари 2,1 0,4 1,7 0,0 1,3 0,0 0,0 0,0 1,3
Активларнинг соф жалб қилиниши 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
Мажбуриятларнинг соф жалб қилиниши -2,1 -0,4 -1,7 0,0 -1,3 0,0 0,0 0,0 -1,3
Бошқа инвестициялар -2 525,5 -955,1 -1 404,9 -165,6 -779,4 16,9 -150,2 -21,9 -624,1
Активларнинг соф жалб қилиниши 771,1 -19,1 296,1 494,1 1 545,4 -14,9 256,8 600,5 703,0
Мажбуриятларнинг соф жалб қилиниши 3 296,6 935,9 1 701,0 659,7 2 324,9 -31,8 407,0 622,5 1 327,1
Хатолар ва йўқотишлар -3 236,2 -790,2 -2 121,8 -324,2 473,2 169,9 614,9 -29,8 -281,8
Заҳира активлари 662,1 775,0 -403,6 290,7 -1 563,7 384,5 -604,1 -1 352,1 7,9
USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X