Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизими шарҳи

Янгиланган сана:  23 Авг 2019, 16:00
26 Июл 2019

Тўлов тизими шарҳи

(2019 йил I-ярим йиллик якунлари бўйича)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5296-сонли Фармонига мувофиқ Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишларидан бири сифатида тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Ўз навбатида, ўтган ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ–3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ташкил этилган “Миллий банклараро процессинг маркази” фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш масаласи, тўлов тизими соҳасида амалга оширилган асосий вазифалардан бири бўлди, деб ҳисоблаш мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартда тасдиқланган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3620-сонли қарорига асосан тижорат банклари томонидан банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 20182020 йиллар даврида рақамли банкингни ривожлантириш Концепцияси”да назарда тутилган чора-тадбирлар ҳам бажарилмоқда.

docx 159.2 KB
Тўлов тизими шарҳи
docx 159.2 KB
Тўлов тизими шарҳи
USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X