Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

5 тийин (2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган)

Янгиланган сана:  15 Мар 2021, 14:37
1994

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1994 йил намунасидаги 5 тийин қийматидаги тангаси

Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

5 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

5 тийинлик танганинг диаметри  - 21,5 мм.


USD = 10777.04
+19.47
EUR = 12140.34
+66.04
RUB = 142.21
-2.13
GBP = 14350.71
+6.57
JPY = 94.56
+1.31
CHF = 11631.99
+109.31
CNY = 1686.60
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X