Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1997 йил намунасидаги 1 сўм қийматидаги тангаси
Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.
Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган бўлиб, тагида эса бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "СЎМ" сўзи ёзилган ва унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1997" рақамлари жойлаштирилган.
Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида танга чиқарилган йил кўрсатилган жойидан бошлаб, унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.
Танганинг олди томонидаги ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.
Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. :
1 сўмлик танганинг диаметри - 19,80 мм, қалинлиги - 1,3 мм, оғирлиги - 2,72 гр.